| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
((Ҳақ эканлигига) ҳеч қандай шак-шубҳа бўлмаган ушбу Китоб тақволи кишилар учун ҳидоятдир). [2:2] Шунингдек, сизларга тиловат қилинаётган бу Китоб ва унинг оятлари Аллоҳ томонидан эканлигида ҳеч қандай шак-шубҳа йўқ ҳамда у тақводорлар учун ҳидоятдир деган маъно англашилганда оятнинг
لاَ رَيْبَ
деган жойида тўхталади. Яъни, оят мана бундай ўқилади:
ذَلِكَ الْكِتَابُ لاَ رَيْبَ فِيهِ هُدًى لِّلْمُتَّقِينَ
Биринчи тўхташда Китобдан шубҳани батамом инкор қилиш бор:
ذَلِكَ الْكِتَابُ لاَ رَيْبَ
(Ҳеч қандай шак-шубҳа бўлмаган ушбу Китоб). Унинг оятлари ҳидоятлиги айтилган:28
فِيهِ هُدًى لِّلْمُتَّقِينَ
(тақволи кишилар учун ҳидоятдир). Иккинчи тўхташда эса Аллоҳнинг оятларидан шубҳани рад этиш
(لاَرَيْبَ فِيهِҲеч қандай шак-шубҳа бўлмаган). Ҳамда бутун Китобда ҳидоят борлиги баён қилинган.29
(هُدًى لِّلْمُتَّقِينَ Тақволи кишилар учун ҳидоятдир). Бунда оятнинг
ذَلِكَ الْكِتَابُ
(ушбу китоб), деган жойига таянилади. Ҳар икки тўхташ ҳам жоиз. Ҳосил бўлган маъно бир. Чунки Аллоҳнинг Китоби ундаги оятлар мажмуидир. Унинг оятлари хусусида айтилган қатъий сўз унинг ўзи хусусида айтилган қатъий сўздир. Унинг оятларидаги ҳидоят унинг ўзидаги ҳидоятдир.
@ @ @
الَّذِينَ يُؤْمِنُونَ بِالْغَيْبِ وَيُقِيمُونَ الصَّلاةَ وَمِمَّا رَزَقْنَاهُمْ يُنفِقُونَ ٭ والَّذِينَ يُؤْمِنُونَ بِمَا أُنزِلَ إِلَيْكَ وَمَا أُنزِلَ مِن قَبْلِكَ وَبِالآخِرَةِ هُمْ يُوقِنُونَ ٭ أُوْلَـئِكَ عَلَى هُدًى مِّن رَّبِّهِمْ وَأُوْلَـئِكَ هُمُ الْمُفْلِحُونَ
– „3. Улар ғойибга ишонадилар, намозни тўкис адо этадилар ва Биз ризқ қилиб берган нарсалардан инфоқ-эҳсон қиладилар. 4. Улар сизга нозил қилинган ва сиздан илгари туширилган нарсаларга (динларга) имон келтирадилар ва охират кунига аниқ ишонадилар. 5. Парвардигорлари тарафидан ҳидоят топганлар ана ўшалардир ва нажот топгувчилар ҳам уларнинг ўзидир“.[2:3-5]
Аллоҳ Таоло иккинчи оятда тақводорларни айтиб ўтди. Энди бу оятларда уларни нажот топганларга, ҳидоят топганларга айлантирган
(28) فيه هدي яъни Китобнинг ичида ҳидоят бор, деганидир. Яъни бу ердаги في зарф учун бўлгани боис ҳидоят оятлари ичидадир.
(29) Яъни Китобнинг ичида, унинг оятларида шубҳа йўқ.
48-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204
|